Premium Concept – бу ванна хоналар учун премиум мебель, плитка ва сантехникадир. Компания ўз фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Ўша вақтда бу эксклюзив материалларга эга Европадан бўлган ягона шоу-рум эди. Биринчи европалик ҳамкор Испаниянинг Porcelanosa Grupo концерни бўлган. Бу таркибига Porcelanosa, Noken, Gamadecor, Butech, Krion, Urbatek ва Lʼantic Colonial каби компаниялар кирадиган компаниялар гуруҳидир. Улар керамик плитка, керамогранит, сантехника, ванна хоналар учун мебель ва аксессуарлар ва бошқа кўплаб нарсалар ишлаб чиқаришади. Ушбу компаниялар гуруҳи ўз соҳасида дунё етакчиси ҳисобланади.
13 йилдан бери Premium Concept Испания концернининг Ўзбекистондаги расмий дилери ҳисобланади. Мижозлар талаби доирасида йил сайин маҳсулотлар ассортименти ва тақдим этиладиган хизмат турлари кенгайиб борган. Шу вақт ичида компания Европа ишлаб чиқарувчиларидан бўлган сифатли маҳсулот ва юқори хизмат шарофати билан, мижозларнинг ишончини қозона олган.
13 йил давомида катта миқдордаги Porcelanosa Grupo маҳсулотлари реализация қилинган:
- Фақатгина ушбу бренднинг 200 000 квадрат метрдан ортиқ плиткалари. Бу 28та футбол майдонидан кўпроқдир.
- 30 000дан ортиқ плитка профиллари. Умумий кўлами 81 километрдан кўпроқ. Бу Тошкент метросининг умумий масофасидан 20 километрга кўпроқ деганидир.
- 2 500дан ортиқ мебель тўпламлари.
- Шунингдек, смеситель, сантехника, душ тизимлари ва ванна хона учун аксессуарларнинг катта миқдори реализация қилинган.
Premium Concept ва Porcelanosa Grupo ҳамкорликда ходимлар, ўзбекистонлик дизайнер ва меъморлар учун халқаро қурилиш кўргазмаларига сафарлар уюштирган ҳолда, бутун соҳани ривожланишга ҳаракат қилишмоқда.
2019 йилда Premium Concept томонидан 13 нафар интерьер дизайнерларидан иборат гуруҳга Porcelanosa Grupo заводлари ва шоу-румларига ташриф буюриш учун Испанияга сафар ташкиллаштирилган. Сафар давомида гуруҳ 8та шоу-рум ва фабрикаларга ташриф буюрган, кафель, сантехника ва ванна хоналар учун мебель соҳасидаги янгиликлар билан танишган, шунингдек, маҳсулот тайёрлаш жараёнини ўз кўзлари билан кўришган.
Premium Concept 2022 йилнинг март ойида Porcelanosa Grupo фабрика ва шоу-румларига ташриф буюриш учун яна дизайнерлар гуруҳини йиғмоқда. Premium Concept'нинг Instagram саҳифасида танлов эълон қилинган, бош соврин эса дизайнерлар билан бирга Испанияга боришдир. Сафар 6 кун давом этиши режалаштирилган. Компания томонидан учиш ва яшаш харажатлари қопланади. Бу бизнес сафар бўлгани учун, у кўпроқ дизайнер ва меъморлар учун қизиқарлироқ ва самаралироқ бўлади.
Ютуқли ўйинлар ҳар икки ҳафтада ўтказилади, биринчи учта ютуқли ўйинлар ўтказиб бўлинган.
Ҳозирда бош соврин – Испанияга сафар ютуғи қолган. У 2021 йилнинг 11 декабрь куни ўйналади.
Ютуқли ўйин шартлари билан Premium Concept'нинг Instagram саҳифасида танишишингиз мумкин.
Шоу-румлар манзиллари:
Мирзо-Улуғбек тумани, Салар бўйи кўчаси, 47.
Сайт: conceptshop.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида