• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 января 2022

"Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари ва талабалар билан доимий алоқада бўлиб турилибди" — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили қўшни мамлакатдаги ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот берди. 

835
0
Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили қўшни мамлакатдаги вазият бўйича ахборот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

"Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистоннинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин", - дейилади хабарда.

835
0