• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 декабря 2021

Тошкентда икки шахс қалбаки $40 мингга хонадон сотиб олди

Шу куни улар хонадон эгасининг уйига бостириб киришган ҳамда уни тўппонча билан қўрқитиб, пулларни қайтаришини талаб қилишган.

1135
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Х.Т. ва А.лар Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Тошкент шаҳар Марказ-5 мавзесида жойлашган хонадонни 40 мингга АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

Шундан сўнг, улар Ж.Р.га 4 пачка 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни (39,6 минг АҚШ доллари қалбаки 400 АҚШ доллари ҳақиқий) берган ҳолда хонадонни нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олган.

Шу куни Х.Т. ва А.лар қалбаки ва асл купюраларни, шунингдек, хонадон ҳужжатларини олишга қарор қилиб, Ж.Р.нинг уйига ноқонуний равишда бостириб киришган ва тўппонча билан қўрқитиб, бўғган ҳолда Ҳ.Т. томонидан берилган қалбаки пулларни ва уй ҳужжатларини беришни талаб қилиб, Р.Ж.га тан жароҳати етказишган.  

Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва , 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Суриштирув ишлари давомида, ИИВ ЖҚББ, ДҲХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 26 ёшли А. Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи Х.А. эканлиги аниқланиб, Тошкент вилоятида қўлга олинди ва ИИВ ВСҲга жойлаштирилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борилмоқда.

1135
0