• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 декабря 2021

Андижонда қизига уйланмаган йигитни ўлдирган ота 12 йилга қамалди

Марҳум йигит отага қизи билан жинсий алоқа қилган видеосини интернетга тарқатиб юборишини айтган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

1263
0
Андижон вилоят суди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Андижон вилояти Жалақудуқ туман жиноят ишлари бўйича судида қизи билан жинсий алоқа қилган йигинти ўлдирган Ш.А.га ҳукм ўқилди. 

Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар берди.

Суд ҳукмида айтилишича, Андижонда яшовчи Ш.А.нинг 18 ёшли қизи М.Ф. билан олдиндан таниш бўлган йигит 2020 йил 20 ноябрь куни М.Ф. билан жинсий алоқада бўлган. 

Шундан сўнг қизнинг отаси йигитнинг яқинлари билан келишиб, қизини маҳалла олдида тўй қилиб юзини ёруғ қилиб олиб чиқиб кетиш ҳақида гаплашиб олишган. Лекин орадан бир неча ойлар ўтган бўлса-да, Ш.И.ни уйидагилар совчи бўлиб келмаган. 

Ш.И. қизни уриб кўзларини кўкартириб уйга киргизиб юборганидан хабардор бўлган ота қаттиқ ғазабланиб, қизига йигитни уйга чақиришини, у билан тўй ҳақида гаплашиб олишлигини айтган.

Шу йилнинг 17 май куни соат 17:40 атрофида йигит қизнинг уйига келган. Ота йигитдан 3 кун аввал қизини нима сабабдан урганини сўраганида, у қизни бир йигит билан телефонда гаплашгани сабабли урганини айтган. Кейин эса ота Ш.И.дан қачон тўй қилишини сўраган. 

Йигит тўй қилиш учун пуллари йўқлигини, қизига уйланолмаслигини, қизи билан жинсий алоқада бўлган ҳолатни телефонига тасвирга олганини, видеотасвирни интернетга чиқариб, уни ва оиласини шарманда қилиб, маҳаллада юра олмайдиган қилиб юборишини айтганида, ота ғазабланиб, уни гапларидан ўзини тута олмасдан, стол устида турган чинни чойнакни олиб, Ш.И.нинг юз қисмига урган. 

Шундан сўнг унинг юзига чап ва ўнг қўли билан бир неча маротаба зарба бериб, ҳунармандчилик пичоғи билан танасининг турли қисмларига енгил тан жароҳати етказган. Йигит ётиб қолганида, ота ташқаридан сим олиб кириб уни бўйнидан бўғиб ўлдирган.

Суд ҳукмига кўра, Ш.А. ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

1263
0