Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 8 декабрь куни тахминан соат 22:00да Шайхонтоҳур туманининг «Шифо-нур» ва «Талабалар» кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган.
Маълум бўлишича, тегишли рухсатномага эга бўлмаган 15 ёшли А.М. Cobalt автомобилини бошқариб кетаётганида, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги Matiz автомобилига урилган.
Тўқнашувдан сўнг, Cobalt ҳаракатни бошқарувсиз давом эттириб, дарахтга урилган ва ёнишни бошлаган.
Қайд этилишича, ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилган.
Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳатлари билан касалхонага олиб борилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.