Ўзбекистонда учинчи тўлов тизими рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банк лицензияси 27 ноябрь куни “Qulay Pul” МЧЖга берилган. Компания Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тизими) ҳамда Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тизими)дан кейин учинчи тўлов тизими бўлади.
United Fintech веб-саҳифасидаги хабарга кўра, тўлов тизими банклар ва тўлов ташкилотлари билан биргаликда пул ўтказмалари ва тўловлар соҳасида янги инфратузилмавий финтех-ечимлар ишлаб чиқади.
Хизмат 2022 йил I чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.