• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 декабря 2021

МИБ “Дизайн” жамоасига тадбиркорнинг $30 мингини тўлаттирди

Онлайн концерт учун тадбиркордан $30 мингдан кўпроқ пул олиб, қайтариб бермаган “Дизайн” тўртлигидан пуллар тўлиқ ундирилди.

1241
0
Instagram

Ижтимоий тармоқда “Дизайн” жамоаси тўртлиги бир тадбиркордан концерт учун тахминан $30 минг олиб, қайтариб бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Хабарда карантин вақтида жамоа тадбиркор билан alladin.tv платформасида концертни онлайн тарзда ўтказишга келишиб, жамоанинг саҳнага чиқувчи асосий тўрт нафар аъзоси тадбиркордан 30 минг АҚШ доллари олгани қайд этилган.

Мазбурий ижро бюроси матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов мазкур ҳолатга оид маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳақиқатдан ҳам фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ҳужжатига асосан “Дизайн” жамоасининг Мусабеков, Каримбердиев, Мавлонов ва Фатҳуллаевлардан даъвогар Саломовнинг фойдасига солидар тартибда 336 млн 132 минг сўм маблағни ундириш бўйича қарори МИБнинг Чилонзор ва Юнусобод туман бўлимларига келиб тушган.

Олиб борилган ҳаракатларда ушбу фуқароларнинг номига расмийлаштирилган мол-мулк ва автотранспорт воситаларига уларнинг ҳаракатларини чеклаш бўйича тақиқлар ўрнатилган.

"Шу пайтгача қарздорларнинг Lacetti ва Cobalt русумли автомобиллари жарима майдончасига қўйилган. Шундан кейин қарздорлар барча қарзларини тўлаб берди. Булар 336 млн 132 минг сўмлик қарз, ижро йиғими ва 1 млн 134 минг сўмлик, жами 343 млн 989 минг сўмлик маблағларни тўлаб берди. Яъни ҳозир бутун қарздорлик тўлаб берилди”, – деди Фаррух Тошпўлатов.

1241
0