Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон президенти Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.