Аввалроқ, ижтимоий тармоқда кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудда 3 нафар йигит кечаси протехника воситасини портлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Шундан сўнг, шаҳар ИИББга норозиликлар келиб тушган. ИИББ ҳолат бўйича ўрганиш олиб бориб, жамоат тартибини бузган шахсларни аниқлади.
Аниқланишича, мазкур ҳолат 2020 йилнинг 1 январь куни соат тахминан 00:05 да Юнусобод туманида содир бўлган.
“Бомичканинг битта донаси қолганди. ‘Салют’’ 7 та эди. Уни Юнусободдан 300 мингга сотиб олгандик. Одамлардан узр сзраймиз”- дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
Ушбу шахслар МЖтКнинг 185-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганларга БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1 БҲМ 270 минг сўм.