• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 февраля 2018

Давлат тест маркази тузилмаси ўзгаради

Ҳукумат қарорда таъкидланишича, сўнгги йилларда тест синовларини топширувчи абитуриентлар сонининг ошиб бориши йилига ўртача 10 фоизни ташкил этмоқда.

3367
0
bfa.uz

Хусусан, 2016 йилда 663 минг, 2017 йилда 729 мингдан ортиқ абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Таҳлилларга кўра, 2018 йилда олий таълим муассасаларига 810 мингдан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Абитуриентлар сонининг кескин ўсиши тегишли равишда тест синовлари жараёнига давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда жалб этилаётган назоратчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ ишлар ҳажми ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Тест синовлари жараёнига жалб этилаётган иштирокчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ иш ҳажмининг ортиб бориши танланган бино ва аудиторияларнинг жиҳозланиши белгиланган талабларга жавоб бермаслигига, бинолар олий таълим муассасаларида ташкил этилган бош штабдан узоқ масофада ва тарқоқ жойлашишига олиб келди. Бунинг натижасида тест синовларини назорат қилиш сифатининг тушиб кетиши кузатилди.

Қарор билан Давлат тест марказининг, тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш, тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш, чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш каби асосий вазифалар билан белгиланди.

Шунингдек қарор билан Давлат тест марказининг янгиланган тузилмаси ва низоми тасдиқланмоқда.

Давлат тест марказининг марказий аппарати тузилмасида Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси, Тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ташкил этилмоқда.

Давлат тест маркази тўғрисидаги низом билан марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича, марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш, марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

3367
0