• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 2018

Тошкентда шаҳар ИИББ "ОВИР" беришни вақтинча тўхтатди

Шунингдек, чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ҳам тўхтатилди.

3778
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 5-уй манзили бўйича янги бинога кўчмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қуйидаги хизматлар кўрсатилиши 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар вақтинча тўхтатилади:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;

4. Чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш;

5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш ҳам бир ҳафтага тўхтатилади.

3778
0