Анвар Жўраев 1982 йилнинг 26 март санасида Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассислиги – менежмент.
Анвар Жўраев 2003-2005 йилларда хусусий тадбиркор, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритган. 2017 йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг бошқарув раиси сифатида иш бошлади.