• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Интересное 17 мая 2017

“Агробанк” филиали раҳбари пораҳўрлик устида қўлга олинди

“Агробанк” АКБ Каттақўрғон филиалининг раҳбари кредит беришда пораҳўрлик қилган.

3851
0

Бу ҳақда якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг бири туман ИИБсига ариза билан мурожаат қилганида маълум бўлди. Текширув натижаларига кўра, тадбиркор “Агробанк” Каттақўрғон филиалига кредит олиш масаласи бўйича бир неча маротаба мурожаат қилган. Банк раҳбари турли хил сабаблар билан рад жавобини беради, кейинчалик эса тадбиркорга кредит олиш учун банк ходимини “рози қилиши” кераклигини, ва бунинг учун 300 АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Ўтказилган тадбир давомида банк ходими 300 АҚШ доллари ҳажмида пора олаётган пайтида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Айни вақтда ушбу иш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, банк раҳбарининг бу жиноий хатти-ҳаракати биринчиси эмас. Аввалроқ, ҳуқуқбузар суд қарорига биноан лавозимидан икки йил муддатга озод қилинган эди. Шунга қарамасдан, ҳуқуқбузар “Агробанк” Каттақўрғон филиалига раҳбар этиб тайинланган.

3851
0