Ўзбекистон ФВВнинг хабарига кўра, 2018 йилнинг 5 март куни “Самара-Чимкент” автойўлининг 778 кмда “КАМАЗ” ва “Опел-Астра” автомашиналарининг тўқнашиб кетиши ортидан “Санкт-Петербург – Ташкент” йўналишида кетаётган фуқаролардан икки нафар ўзбекистонлик воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар ташкилотлари ҳамкорлигида вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди.
1. Исҳоқов Зоҳиджон Мансурович (ҳайдовчи) 1978 йилда Андижон вилояти Асака тумани “Ўзбекистон” МФЙ Дўрмон кўчасида туғилган.
2. Йўлдошев Қодиржон Комилович (йўловчи) 1975 йилда Андижон вилояти Асака тумани “Ўзбекистон” МФЙ Дўрмон кўчасида туғилган.