2018 йилнинг 9 январь куни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.
237 та банддан иборат бўлган дастур лойиҳасида Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўз юритилган.
2018 йилнинг 1 апрель куни бажариш муддати қилиб белгиланган бу масала учун Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъулдирлар.
Бундан кўриш мумкинки, энди мамлакатимиз фуқаролари вақтинча ёки доимий пропискасиз ишга қабул қилинишади.
Шунингдек, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.
Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш ҳам назарда тутилиши мумкин.