Фуқаролар Жавлонбек Қурбиёзов, Фарруҳ Солиев ва Шерзод Эркабоевлар Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига ёки Тошкентдан Қорақалпоғистон Республикасига пул маблағларини ноқонуний равишда “ҳавали” усулида ўтказиш орқали хорижий валюталарни айирбошлаш билан шуғулланиб келишган. Улар ўз хизматлари учун пул ўтказмалари миқдоридан 1 фоиз ушлаб қолишган.
Жиноий гуруҳдан ашёвий далил сифатида 14,893 АҚШ доллари, 61,295,000 сўм, 10 евро ва 52 минг Россия рубли олиб қўйилган. Жами сўмга нисбатан ушбу маблағлар 188 млн. сўмга тенг. (23,5 минг АҚШ доллари)
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.