• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 14 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш Прзиденти Абдул Ҳамидга ҳамдардлик мактубини йўллади.

1136
0

“Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз,” – деб қайд қилинган Президент мактубида.

14 июнь ҳолатига кўра, сув тошқинлари қурбонлари сони 136 нафарни ташкил қилади. Ҳиндистон ҳудудида ҳам ҳалок бўлганлар бор, қурбонларнинг умумий сони камида 147 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, кўплаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

1136
0