• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2018

MacCoffee таркибида “ҳаром” эмулгатор борлиги уйдирма бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда MacCoffee таркибида бўлган E471 эмулгатори ҳаром эканлиги, компания обрўсига путур етказиш учун қилинган уйдирма эканлиги тасдиқланди.

13604
0

“Future Enterprises PTE LTD” Компанияси ижтимоий тармоқларда MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқалганлиги муносабати билан, вазиятга ойдинлик киритди.

Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 маҳсулотлари Малайзияда ишлаб чиқарилади.

Компания MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 HALAL стандартига тўлиқ мос келишини таъкидлаб ўтиш баробарида, ушбу маҳсулот “HALAL” стандартига тўла мос келиши тегишли органлар томонидан доимий назорат қилиб борилишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, E471 эмулгаторининг ўсимликдан олинганлиги ва унда мутлақо ҳайвонларга тааллуқли компонентлар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлиги тасдиқланган.

Компания мутассаддилари истеъмолчиларнинг маънавий қадриятларини чуқур ҳурмат қилиши, улардан маҳсулотга бўлган ишончлари бардавом бўлишларига ишонч билидириб, бундай уйдирмаларга умуман ишонмасликларини сўраганини алоҳида таъкидлаш керак. Шунингдек, Компания маҳсулотнинг ҳалол эканлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишини эслатиб ўтган.

Хат MacCoffee'нинг Facebook ижтимоий тармогидаги расмий сахифасида эълон қилинди.

13604
0