• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2017

Тошкент ва Бекобод ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

“Ўзбекистон темир йўллари” илк бор Тошкент ва Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйди.

3423
0
railway.uz

Жадвалга мувофиқ, электропоезд йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатновни амалга оширади.

Эрталабки соат 06:35 да Бекобод вокзалидан чиққан поезд, соат 9:20 да пойтахт вокзалига етиб келади. Масофанинг умумий узунлиги 183 километрни ташкил этиб, электропоезд бу йўлни 2 соат-у, 45 дақиқада босиб ўтади.

Йўл-йўлакай электропоезд Ховос, Янгиер ва Гулистон каби бекатларда тўхтаб ўтади. Яқин орада электропоезд қатновини кунига икки маротаба амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Электропоезд 6 та вагондан иборат бўлиб, уларнинг барчаси ҳавони мўтадиллаштирувчи махсус ускуналар билан жиҳозланган. Ҳар бир вагонга махсус кузатувчи бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Бекобод ўртасида электропоездни йўлга қўйиш ҳақидаги қарор Шавкат Мирзиёевнинг 16 август куни Бекободга амалга оширган ташрифи доирасида айтилган эди.

3423
0