Комил Тўхтаев слалом баҳсларида стартга чиқди ва лекин, у илк оралиқдаёқ хатога йўл қўйганлиги сабабли дисквалификация қилинди ва маррага етиб бора олмади.
Эслатиб ўтамиз, слалом баҳсларида 108 нафар спортчи стартга чиққан бўлса, уларнинг 52 нафари маррага етиб бора олди. 56 нафар спортчи эса мусобақадаги иштирокини биринчи чиқишдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
Жорий йилнинг 18 февраль куни Комил гигант слалом баҳсларида иштирок этган ва умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатиб, 110 нафар спортчи ичида 52-ўринни эгаллаганди.