Фуқаро С.Александров ва Е.Фозилов “Hi-tech bank” банки раҳбарларининг устидан очилган жиноят иши юзасидан, бу ишни ҳал қилиб бериш, олиб борилаётган жиноят ишини юқоридаги танишлари орқали “енгиллатиб бериш” ваъдаси билан Банк раҳбарларидан 500 минг АҚШ доллари олишгани аниқланган.
2016-2017 йиллар давомида Ф.Андреев, Р.Рафиқов, Д.Машковский учта жиноят иши бўйича айьланаётганларни ишини “босди-босди” қлиб бериш ваъдаси билан 150 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишган ҳамда айтилган маблағнинг 50 минг долларини ва 20 миллион сўмга яқинини олишга ҳам улгуришгани аниқланган.
Бундан ташқари, 2018 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси фуқаро А.Саркисянни қўлга олгани айтилмоқда. У “айбланувчи” Я.М. нинг Жиноят ишида ўз танишлари орқали ёрдам беришини айтиб 200 минг АҚШ доллари сўрагани аниқланган.
Шу сабабли юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Бош Прокуратура бундай фирибгарларга алданиб қолмасликка чақиришини таъкидлаган. Шу ўринда Бош Прокуратура пора бериш ҳам Жиноят кодексининг 211-моддасига мувофиқ жиноят эканлигини ва унда иштирокчи бўлганлар, 15 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтган.