• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2018

Аҳоли ишлаб турган давлат боғчаларини тадбиркорга берилишидан норози

Афсуски, ишлаб турган  давлат боғчаларини хусусийлаштириш ва тадбиркорларга бериб юборишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса аҳолининг ўринли ва жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.

3344
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор масалаларга танқид эътибор кузатилди.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги 87 та маҳаллада биронта ҳам болалар боғчаси йўқлиги, 84 та боғча филиалини мустақил муассасага айлантириш ёки давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимликлари томонидан аниқ чоралар белгиланмаганини танқид қилди.

Вилоятда мавжуд 451 та мактабгача таълим муассасасидан 200 тасида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун махсус омбор йўқ, совуткич, шкаф ва стол-стуллар етишмайди. Шунингдек, ҳанузгача 123 та боғчага ичимлик суви ташиб келтирилади, 71 тасининг атрофи ўралмаган, 134 тасида мусиқа хоналари жиҳозланмаган, 420 тасида кичик кутубхоналар ташкил этилмаган.

Шундай камчиликлар Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилоятларида ҳам кузатилган.

Шунингдек Президент Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 14-боғчада қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани, муҳандислик тармоқларига тўлиқ уланмаган, жиҳозлар тўлиқ етказиб берилмаганини ҳамда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги 3-, Нишон туманидаги 20-, Косон туманидаги 32-боғчада таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмаган. Бухоро шаҳридаги 3-, Бухоро туманидаги 19-, Ромитан туманидаги 11-, Қоракўл туманидаги 7-боғчаларда пардозлаш ишлари сифатсиз бажарилган, жиҳозларнинг 50 фоизи етказиб берилмаган. Кўплаб лойиҳаларда назарда тутилмагани сабабли боғчалар ҳудудини ободонлаштириш, атрофини ўраш, ташқи коммуникация тармоқларига улаш ишлари бажарилмай қолаётганини таъкидлади.

Навбатдаги муҳим масала, деди Шавкат Мирзиёев, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар тармоғини кенгайтиришдир. Ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари ва тадбиркорлар томонидан 2018 йилда жами 222 минг нафар болага мўлжалланган 3 мингдан зиёд нодавлат болалар боғчасини ташкил этиш режалаштирилган. Шундан 1 минг 200 таси янги қуриладиган бинода, 1 минг 360 таси мавжуд биноларда ва 470 таси уй боғчаси сифатида ташкил этилади.

Жойларда бу борада қатор ишлар бошлангани, лекин Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида суст бораётгани қайд этилди. Айрим раҳбарларнинг узоқни кўра олмаслиги ва давлат сиёсатини тушунмаслиги оқибатида ишлаб турган давлат боғчаларини хусусийлаштириш ва тадбиркорларга бериб юборишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса аҳолининг ўринли ва жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис тадбиркорларга ишламай турган боғчаларни бериш, бинони таъмирлаб ва жиҳозлаб ишлатиш вазифасини қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусий боғча учун яхши жойдан ер, бино ва имтиёзли кредит олиб, қурилган ёки таъмирланган бинодан 1-2 йилдан кейин бошқа мақсадда фойдаланаман, деган “хомхаёл” билан юрган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ҳам бор, деди Президентимиз. Шу сабабли ҳокимликлар хусусий боғчалар учун ер ва бино ажратиш, банклар эса кредит бериш тўғрисидаги ўз қарорларида бундай бинолардан камида 15-20 йил давомида боғча сифатида фойдаланиш зарурлиги тўғрисидаги шартларни назарда тутиши керак.

ЎзАнинг хабарига кўра, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланди.

3344
0