• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2017

Қозоғистондаги ЙТҲ жабрланувчилари махсус самолётда Ўзбекистонга учиб кетди

2017 йилнинг 24 июнь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 38 та жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга қайтди.

3240
0

Ўтган тунда Актобе шаҳрига борган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари томонидан республика ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида жабрланганларни ватанга қайтариш учун барча ташкилий ва юридик масалалар ҳал қилинди.

Мамлакатимиз раҳбарияти топшириғига биноан етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирдилар ва барчани ватанга қайтаришга руҳсат бердилар.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, Актобе шаҳри аэропортидан эрта тонгда махсус самолёт мамлакатимизга йўл олди.

3240
0