Бу йил Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Самарқанддаги Форумлар мажмуасида бўлиб ўтди.
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Қуръон тиловат қилинди.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
Шу тариқа Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлатимизга бўлган ташрифи ўз якунига етди.