• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 июня 2017

Ўзбекистон Олий ўқув юртларида "бункер"лар бўлмайди

1 август, кириш имтиҳонлари куни “Бункер” деб аталмиш жараённи бартараф қилиш учун барча чоралар кўрилади.

2342
0

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов чоршанба куни бўлиб ўтган халқаро пресс-клуб учрашувида маълум қилди.

Бундан ташқари жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини ўтказишда шаффофликни кучайтириш учун мунтазам равишда чоралар кўрилади, деб таъкидлади Иномжон Мажидов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий ўқув юртларининг айримларида “Бункер” деб аталадиган услуб ноқонуний равишда қўлланилиб келаётганди. Бу услуб шундан иборатки ўқитувчилар 1 август имтиҳон куни олий ўқув юртларининг “кўринмас” ҳудудларида туриб абитуриентларнинг тестларини ечиб беришади. Шу йўл орқали абитуриентлар юқори балл тўплаган ҳолда давлат гранти асосида ўқишаётган эди.

2342
0