Уч нафар ёш фуқаро босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган институтнинг олдида бир нафар фуқарога ҳужм қилишган.
Ҳуқуқбузарлар умумий баҳоси 945 АҚШ доллари бўлган мол-мулкни ва 1.200.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни ўғирлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.