• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 8 февраля 2018

Тошкентда қалбаки 50 минг сўмлик купюра сотувчилари қўлга олинди

7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қалбаки пулларни ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

3634
0
UzNews.uz

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, тўрт нафар эркак 50.000 сўмлик купюралардан иборат бўлган жами 100 дона 5.000.000 сўм қалбаки пулларни ясаганлар ва мазкур пулларнинг 3.600.000 сўмини ноқонуний равишда ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар.

Жиноий гуруҳ Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида қалбаки пуллар эвазига маҳсулот ҳарид қилмоқчи бўлганликлари аниқланиб, ушланганлар ва улардан 1.400.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

3634
0