• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 апреля 2018

Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги машинаси иштирокида ЙТҲ бўлди (видео)

“UzNews.uz” юқори тезликда чорраҳага қараб ҳаракатланиб келиб, Ваз 2107 автомашинасига жиддий шикаст етказган машина ЙҲХБга қарашли эканлигини аниқлади.

5289
0

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида, 28 апрель куни соат тахминан 04:30 да “Lacetti” автомашинаси чорраҳани кесиб ўтаётган Ваз 2107 ни автомашинасини уриб юборади.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотади ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетади. Ваз2107 автомашинасига эса жиддий техник шикаст етганлигини кўриш мумкин.

“UzNews.uz” нинг ҳуқуқ тартибот органларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, Ваз 2107 автомашинаси салони орқа қисмида бўлган икки йўловчи орқа ойналардан отилиб кетгани айтилмоқда. Ҳар иккала автомашиналарнинг ҳайдовчилари эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилишган.

5289
0