• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 августа 2017

Янги қурилган уйлар ипотекасига Тошкент пропискаси қўшиб берилади

Адлия вазирининг жорий йилнинг 22 августидаги буйруғи билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

5990
0
ЎзА

Пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар фақат янги қурилган уйлардан ва фақат қуйидаги шартларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли:

-Республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаслиги керак;

-Яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган кўчмас мулк қиймати шартнома тузилган санадаги Марказий банк курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак.

Иккала ҳолатда ҳам сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар мажбурий тартибда банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон миллий валютасида амалга оширилади, деб ёзади norma.uz.

Бунда янги қурилган кўчмас мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан 3 йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

-Республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан -қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулк учун пул маблағларини сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси, бундан кўчмас мулк тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳолда сотиб олинган ҳоллар мустасно;

-Яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан - қиймати шартнома тузилган санада 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулк учун хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банкига сотганлиги ҳақидаги ҳамда ушбу хорижий валютани сотиш орқали олинган миллий валютадаги пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга битимни тўловни кечиктириш шарти билан тузишга рухсат берилади.

Ушбу битимни тасдиқлаган нотариус кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади. Бунда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.

5990
0