Воқеа 12 июнь куни саот 02:30 да Юнусобод тумани ҳудудида рўй берган.
Юлдошев Алишер Улуғбекович, Плетнёв Владислав Дмитревич ва Нигматов Сергей Дмитревич ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Юлдошев, Плетнёв ва Нигматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Диққат !!!
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишларини сўраймиз.