Шу вақтга қадар бу лавозимни эгаллаб келган Юлдошева Гулчеҳра Жўраевна бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнини Мақсуджон Юлдошев эгаллади.
Мақсуджон Юлдошев 2003 йилгача “Устоз” Республика фондида ҳисобчи лавозимида фаолият юритиб келган.
2003 йилдан 2009 йилга қадар у “Истеъдод” жамғармасида иқтисодчи ва бош ҳисобчи, 2010-2012 йилларда Халқ таълими вазирлигидаги Назорат-таҳлил бошқармасида раҳбар, 2012-2016 йилларда эса А.Авлоний номидаги малака ошириш институтида ректор, 2016-2017 йилларда эса Халқ таълими вазрилгида бошқарма бошлиғи, 2017 йилдан 2018 йилнинг 6 мартига қадар эса Ўзбекистон Республикаси Президент аппаратида бош консультант лавозимларида фаолият олиб борган.