Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг неваралари Имон ва Мариям бобосини қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда улар ўзларининг Instagram-саҳифаларида маълум қилишган.
Лола Каримова - Тиллаеванинг қизи Мариям бобосини соғинганини ва кўпдан бери унинг қабрини зиёрат қилишни орзу қилганини маълум қилган.
“Мен учун бу саёҳат катта аҳамиятга эга. Чунки, бир-икки ҳафтадан кейин бобомнинг туғилган куни бўлиши керак эди. Илк бор уни зиёрат қилиш ва Имон билан бирга гул қўйиш имконига эга бўлганимдан миннатдорман. Мақбарада унинг қуввати ва борлиги жуда кучли сезилади.
Мақбаранинг кириш қисмидаги мармар плитага “Бу муқаддас даргоҳ Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг азиз ва суюкли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мангу масканидир", - деб ёзилган", - дея ёзади Марям.
Гулнора Каримованинг қизи Имон ҳам бобосини эслаб, пост қолдирган.
"Бобом менга Самарқанд - бу гўзал шаҳар, ўзи улғайган гўзал масканлар ҳақида, ҳар куни Регистондан ўтиб мактабга қандай борганлиги ҳақида гапириб турарди. У тарихга жуда қизиқарди ва мен у каби тафсилотларни хотираси яхши бўлган одамни ҳеч қачон учратмаганман. У биларди ва билим алмашишни яхши кўрарди, энг муҳими, уни тинглаш ҳар доим қизиқарли эди.
Ҳар сафар Ўзбекистонга келганимда бу ерга қайтаман. Бу ерда ўзимни хавфсиз ва илиқ ҳис қиламан. Самарқанд кўчалари бўйлаб сайр қилсам, унинг кичкиналиги қандай бўлганини доимо тасаввур қиламан ва унинг барча ҳикояларини эслайман", - деган Имон.