Хабарда қайд этилишича, мазкур ҳудудда ҳозирда ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш ва улаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабати билан 22 август 2017 йил соат 00:00 дан 23 август 2017 йил соат 05:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхталиши ёки сув босими пасайиши кузатилиши мумкин.
Ичимлик суви таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган манзиллар рўйхати:
Миробод тумани бўйича:
- Салар махалласи: 1-тор Нукус кўчасида
-Тонг Юлдузи махалласи: Мехржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Инокобод кўчаси тор кўчалари билан.
- Руҳий касалликлар касалхонаси
- 4-сонли Туғруқхона
- Харбий Прократура
- Қон қуйиш лабораторияси
- Болалар рухий касалликлари санаторияси
- Тери касалликлар касалхонаси
Яшнобод тумани бўйича:
- Чўлпон махалласи: 9 қаватли уйлар 2 дона, 4 қаватли уйлар 11 дона
- Жўрабек махалласи: Фарғона йўли кўчаси 23
- Маърифат махалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ош, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари
- Широнобод махалласи: Ош кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар (водовозлар) юборилади.