Дастлабки суриштирув жараёнида аниқланишича, Хонқа туманида яшаган, 33 ёшли аёл 2018 йил 15 апрель куни кечки пайтда, Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг 5 қаватида яшайдиган таниши, 1975 йилда туғилган йигитнинг уйига меҳмонга келади.
“Дўстона учрашув” сабаб ёзилган дастурхондан спиртли ичимликлар ҳам жой олди.
Анча давом этган зиёфат сўнгида кайфи ошиб қолган аёл ўзини нечанчи қаватда ўтирганлигини ҳам унутган шекилли, тоза ҳаводан нафас олиш учун 5 қаватда жойлашган уйнинг айвонига чиққанида, пастга тушиб кетиб, олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойининг ўзида вафот этган.
Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.