• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 ноября 2017

Мирзиёев МДҲ ҳукумат раҳбарларини қабул қилди (Фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Беларусь Республикаси ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилди.

3246
0

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувда конструктив ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани ҳақида сўз юритилди, деб ёзади ЎзА.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун ҳукуматлараро комиссия салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев билан учрашувда олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни изчил амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестиция, энергетика, транспорт ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Икки давлат ҳудудлари ўртасидаги ва ишбилармон доиралари даражасидаги фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Беларусь Бош вазири Андрей Кобяков билан учрашувда Ўзбекистон – Беларусь муносабатлари ривожидаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар ҳамкорликнинг мавжуд салмоқли салоҳиятини, авваламбор, иқтисодиётнинг реал секторидаги кооперация имкониятларини тўла ишга солишдан манфаатдор экани қайд этилди.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев билан учрашув чоғида Туркманистонга олий даражадаги ташрифлар ва давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини стратегик шериклик босқичига кўтаргани таъкидланди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кооперацияни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари раҳбарларининг эзгу тилакларини етказди.

3246
0