Аҳрор Қосимов Ўзбекистонга сохта ҳужжат билан киришга уринган пайтда ушланди.
У ИШИД жангарилари тарафдори бўлган ва уларнинг вайронкор ғоялари билан тўла заҳарланиб улгурган эди.
Аниқланишича, Аҳрор 2011 йилда Туркия давлатига ишлаш учун чиқиб кетади ва Туркияда талончилик жиноятларини жорий этгани учун 2013 йилда Истанбул шаҳар суди томонидан 11 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Айнан қамоқда бўлганида у ИШИД террористик гуруҳ тарафдорлари бўлган кимсалар билан танишиб, уларнинг таъсирига тушади ва айнан уларнинг ёрдами билан 2015 йилда қамоқдан қочиб чиқишга муваффақ бўлади.
Шундан кейин Сурияга террорни амалга ошириш учун жўнатиладиган махсус гуруҳ аъзоларига сафига қўшилади.
Аҳрор Қосимов турк тилини яхши билгани учун раҳномалари кўрсатмасига биноан янги ёлланган ИШИД террористик гуруҳ тарафдорларини Туркия аэропортида кутиб олиш ва уларни белгиланган манзилларда жойлаштириш ишлари билан шуғуллангани аниқланган.