• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 17 января 2022

UzAuto Motors АЖ биржа орқали сотилади

Ўзбекистондаги бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилиши бўйича президент қарори қабул қилинди.

861
0
Yandex

“Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

— Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;

— Норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;

— Резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.

861
0