• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 января 2022

Бир йил ичида хорижга ишлашга кетган 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чет элдаги меҳнат мигрантларига 2021 йил давомида кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берди.

695
0
t.me/migratsiyamatbuotkotibi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йил давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган ва у ердан қайтган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу давр давомида агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.

Мигрантларнинг 7 534 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.

Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган 321 нафар фуқаро қайтарилиб, вафот этган 518 нафар фуқаро жасади олиб келинган. Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.

Агентлик ахборотига кўра, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.

695
0