Арманистон президенти Армен Саркисян истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Арманистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
"Мен жуда узоқ ўйладим ва деярли тўрт йиллик фаол ишимдан сўнг Арманистон президенти лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу ҳиссий қарор эмас ва маълум бир мантиқдан келиб чиқди", - дейди президент баёнотида.
Шунингдек, президент айни дамда унинг ташқи ва ички жараёнларга таъсир кўрсатиш учун муайян ваколат ва воситалари йўқлигини таъкидлади.
Саркисян мамлакат фуқаролари, Арманистон армияси ва унинг ҳамкасбларига мамлакат учун оғир кунларда кўрсатган матонати, чидамлилиги, сабри ва жасорати учун миннатдорчилик билдирди.