Электр таъминотидаги катта узилишлар туфайли мамлакат йўлларида катта тирбандлик юзага келди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида автомашиналардан асоссиз фойдаланмасликка чақирди.
"Электр таъминотидаги узилишлар туфайли кўчаларда тирбандлик юзага келди. Тирбандликларнинг олдини олиш учун шахсий транспорт воситаларидан асоссиз фойдаланмасликка чақирамиз", - дейилади ИИББ расмий баёнотида.