"Ҳудудгазтаъминот" Матбуот хизматининг хабарига кўра, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.
Қайд этиилишича, хонадондаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчириб, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босилади ва 6 дақиқа кутилади.
"Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин", - дейилади хабарда.