• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 2022

Тошкент ва республиканинг бошқа ҳудудларида газ таъминоти бўйича муаммолар кузатилмоқда

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутахассислари газ босими ва таъминотини тиклаш чораларини кўришмоқда.

823
0
UzNews.uz

25 январь куни электр таъминотида узоқ давом этган узилиш сабабли, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «Газли», «Шўртан» ва «Муборак» нефть-газ қазиб олиш бошқармасига қарашли 64 та коннинг иши вақтинча тўхтатилган.

Бу, ўз навбатида, «Ўзтрансгаз» АК магистраль газ қувурлари ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига таъсир кўрсатди.

Ҳозирда Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газни етказиб беришда босимнинг пасайиши ёки унинг йўқлиги кузатилмоқда.

«Шу сабабли, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда. Газ етишмаслиги ёки уни етказиб бериш пайтида босим пасайган манзилларда газ ишлатиладиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларда газ ҳиди йўқлигини текшириш керак», - дейилади хабарда.

Зарурат бўлганида, 104 рақами орқали call-марказга ёки 1104 рақами орқали фавқулодда диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

823
0