• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 января 2022

Наманганда фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчига берилган ноутбук тортиб олинди — видео

11-синф ўқувчиси ноутбукни мактаб ўқитувчилари олиб қўйганини айтиб, мурожаат қилиб чиқди. Бунга йўл қўйган масъуллар жазоланди.

819
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Эргашалиев Муроджон Республика миқёсида ўтказилган онлайн олимпиадада математика фани бўйича 1-ўринни қўлга киритгани муносабати билан унга ноутбук совға қилингани, лекин ноутбукни мактаб ўқитувчилари тортиб олганини маълум қилиб, видеомурожаат йўллади.

Шундан сўнг, вилоят ХТБ Матбуот хизмати ҳолат бўйича текширув ўтказилганини маълум қилди. Қайд этилишича, ноутбук ўқувчи Муроджон Эргашалиевга қайтариб берилган.

Шунингдек, мазкур мактаб директори Назимжон Хусанов, синф раҳбари Санобар Ҳожимуродова эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича, камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Норин туман халқ таълими бўлими мудири Жавлонбек Нурмуҳаммадовдан тушунтириш хати олиниб, тегишли интизомий жазо чораси қўллаш бўйича Халқ таълими вазирига хат киритилди.

819
0