• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 2022

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ режимда иш бошлади

Завод кунлик 2500 тонна автобензин ҳамда 1640 тонна дизель ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилди.

1140
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Вақтинчалик штаб” аъзолари томонидан электр таъминоти тиклангач бошқармалар ҳамда заводлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилди. Тизимдаги корхоналар фаолияти деярли тўлиқ тикланди.

Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қилган ишчи ташрифи давомида технологик жараёнларнинг қайта йўлга қўйилгани, қурилмаларнинг иш ҳолати билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам “Вақтинчалик штаб” ташкил қилиш ҳамда қурилмалар тўлиқ қувватда ишлашини мониторинг қилиб, тўлиқ назорат олиб бориш бўйича Завод директори Акбар Фазиловга топшириқлар берилди.

Шунингдек, Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, шундай мураккаб вазиятда ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган барча ишчи-ходимларга зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси электр таъминотида узилиш кузатилганда, ушбу генераторнинг автоматик ишлашини доимо назорат қилиб бориш кераклигини ҳамда айнан мана шу орқали заводнинг фаолиятини вақтинча хавфсиз тўхтатиб туришга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, GTL керосини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун сиғими 5000 м3 бўлган 2 та резервуар қурилиш майдончасида ўрганиш ўтказилди ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ҳозирги ҳолати жойида таҳлил қилинди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларига жорий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Завод директорининг янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган амалий ишлар, заводнинг янада самарали ишлаши учун 2022 йилда бажарилиши режалаштирилган лойиҳалар ва амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар бўйича ҳисобот муҳокама қилинди.

Бугунги ишчи ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш учун “Долзарб Қирқ кун” акцияси доирасида ўтқазилган 10 мингга яқин турли хилдаги манзарали ҳамда мевали кўчатлар майдони ва парваришлаш ишлари ҳам жойида ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, электр таъминоти етказиб берилиши тикланганидан сўнг, завод тўлиқ режимда ишлаб бошлади ва ўртача кунлик автобензин 2500 тонна, Жет A-1 маркали авиация ёқилғиси 200 тонна, дизель ёқилғиси 700 тонна, мазут 180 тонна ҳамда 560 тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришиш таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

1140
0