Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, кучли шамол сабабли Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
«Шу сабабли, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган», - дейилади хабарда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайганидан сўнг, электр энергияси қайта тармоққа уланади.