• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 2022

"Сен ҳам буни эплолмасанг, ёпишимиз керак бу вазирликни" — президент ССВ вазирига пастга тушиб ишлашни айтди

Шавкат Мирзиёев ССВ вазири Беҳзод Мусаевга ҚВПлар унинг маҳалласи бўлиши кераклигини тушунтириб қўйди.

738
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 26 январь куни йиғилишда соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевга у республикадаги барча бош шифокорларни таниши кераклигини айтди. Бу ҳақда президентнинг фаолиятига бағишланган "Менимча" лойиҳасида маълум қилинди.

“Вазир биронта 'больница главврач'ини танимасди. Тошкентдагини танирди, бошқа, Андижон, Қорақалпоғистондагини танимасди. Сен ҳаммани танишинг керак, қишлоқ шифокорлик пунктиникини ҳам таниш керак. Қишлоқ врачлик пункти — сенинг маҳалланг. Бирламчи бўғинга тушиш керак. Мен сенга қанча ўргатяпман.

Сен ҳам буни эплолмасанг, Ўзбекистонда тиббиётни ҳеч ким эплолмас экан. Ёпишимиз керак бу вазрликни”, - деди Мусаевга давлат раҳбари.

738
0