• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 января 2022

Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади

Ҳафта якунида давлат раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга боради.

475
0
president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида кўзда тутилган қатор тадбирлар маълум қилинди.

Унга кўра, тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳафта якунида давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

475
0