• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 февраля 2022

Синоптиклар ўзбекистонликларни февраль ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик одатдагидан камроқ кузатилиши ва кундузги ҳарорат +3 даражадан +15 даражагача бўлиши кутилмоқда.

717
0
UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу йил февраль ойи нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлигида кечалари ҳарорат 0…+5, баъзи жойларда -2 даража атрофида бўлади, кундузги ҳарорат эса +6…+8 даражадан +12…+14 даражагача ўзгариб туради.

5 февралда шимолда ва 6 февралда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда биринчи ўн кунликнинг энг охирида ҳам бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даражадан 0…-5 даражагача, шимолда -8…-13 даражагача ва кундузи +10…+15 даражадан +3…+8 даражагача ўзгариб туради. Ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

717
0