• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2022

JICA Қорақалпоғистонда тиббий хизмати яхшилаш учун деярли $7 млн ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошидаги инновацион клиникада тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш лойиҳаси учун маблағ ажратди.

545
0
UzNews.uz

Бугун, 1 феврал куни Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида "Қорақалпоғистон тиббиёт институти инновацион клиникасида тиббий хизматни яхшилаш" ёрдам лойиҳаси бўйича 794 миллион япон иенаси (тахминан 6,9 миллион доллар) миқдоридаги грант шартномаси имзоланди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Инновацион клиникага тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш тартиб-таомилларининг бошланиши бўлди.

JICA кўмагида етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, симуляция маркази учун ўқув жиҳозлари асосий касалликларни (электив жарроҳлик, терапия, кардиология, оториноларингология ва бошқалар) ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам сифатини ошириши кутилмоқда.

Қайд этилишича, бу соғлиқни сақлашнинг илғор усуллари ва технологияларини жорий этиш, шунингдек, Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини сифат жиҳатидан ривожлантиришга хизмат қилади.

Айни пайтда ССВ томонидан 2021 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган Инновацион клиника биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Инновацион клиника Қорақалпоғистондаги асосий ўқув базаси бўлиб, жами 120 ўринга мўлжалланган.

Таъкидланишича, қўшма лойиҳа 2019-2025 йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилмоқда. Унда мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом авлодни вояга етказиш учун шарт-шароит яратиш давлат сиёсатчиларининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Лойиҳа тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт фанини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

545
0