Аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Прокуратура хабарига кўра, иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.
Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аёл эри билан бирга яшамаётганлиги сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолганлиги ҳақида хабар бергандик.